Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоий вилоят ҳокими дўкони бузилаётган фуқарога: «Бузилади. 1 млрд.га қурилган тўйхоналар бузиляпти-ку» (ВИДЕО)

Навоий вилоят ҳокими дўкони бузилаётган фуқарога: «Бузилади. 1 млрд.га қурилган тўйхоналар бузиляпти-ку» (ВИДЕО)

Навоий вилояти ҳокими Турсунов Кобул Бекназаровичнинг Конимех туманида фуқаролар билан суҳбати аудиоёзуви тарқалди. Унда ҳоким туман аҳли билан “снос” масаласи ва иш билан таъминлаш борасида суҳбатлашган. Бу ҳақда "everyday.uz" ёзмоқда.

Дастлаб ҳоким туманда яшовчи, дўкони бузилишга тушган фуқаро билан суҳбат қурган. Фуқаро туманда ишсизлик ҳақида гапириб, бузиш учун ҳокимнинг қарори кераклигини айтган. Ҳоким унинг гапига жавобан барча ерда ривожланиш бўлаётганини, бу ердаги бозор аянчли аҳволдалигини айтиб, уни таъмирлаш кераклигини билдирган.

“Сенинг дўконинг бузилдими? Бузамиз. Сеникини ҳам бузаман мен. Ҳеч кимнинг бошида шохи йўқ. Ҳеч кимни биз қувиб чиқараётганимиз йўқ. Биз оляпмизда, бузишига ёрдам беряпмиз. Қонунни билиш керак”, – деди ҳоким.

Шунингдек, Турсунов фуқародан “Озодлик”га мурожаат қилишдан нима фойда эканини сўраган. “У сенга нима беради?”, дея мурожаат қилган.

Шундан сўнг фуқаро яқинда туман ҳокими ободонлаштириш учун 7 млн. сўмдан йиғиб олганини айтган. Уч ой ўтмай эса дўкони бузилаётганидан таажжубланган.

“Бузади. 1 млрд.га қурилган тўйхоналар бузиляпти. Ўтган йили 252 та уйни бузиб ташладим. Бир оғиз гапирмади-ку. У дўкон эмас. Яшайдиган жойи, ҳеч ким гапирмади-ку”, – деди ҳоким.

Фуқаро ҳокимга дўконнинг пулини бериб бузиш кераклигини айтганда Турсунов ҳеч қандай пул берилмаслигини, жойига жой таклиф қилинишини айтган. Ушбу ишларни амалга оишириш учун Вазирлар маҳкамасининг қарори борлигини, эътирози бўлса қарорга нисбатан шикоят билдириш кераклигини маслаҳат берган.

Суҳбат давомида вилоят ҳокими тумандаги бошқа фуқаролар билан ҳам суҳбатлашган. Улар “снос” масаласи ва иш масаласида мурожаат қилган.

Киритилди: 11:25 07.01.2020. Ўқилди: 4349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!