NATO бош котиби АҚШнинг янги сайланган президенти билан илк учрашувини ўтказди — алянс матбуот хизмати.
"Марк Рютте ва Доналд Трамп ўртасидаги учрашув 22 ноябр куни Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида бўлиб ўтди. Томонлар NATO олдида турган глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди", дейилади NATO матбуот хизмати хабарида.
The Washington Post'нинг ёзишича, NATO бош котиби АҚШнинг янги сайланган президенти билан Россия-Украина можаросини дипломатик воситалардан фойдаланиб ҳал қилишни муҳокама қилган.