Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Намоз ўқимаганларнинг гуноҳларини ёзиб турувчи қалам

Намоз ўқимаганларнинг гуноҳларини ёзиб турувчи қалам

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қалам уч (тоифа) дан кўтарилган: уйқудагидан, токи уйғонгунича, ёш боладан, токи эҳтилом бўлгунича, жиннидан, токи ақли киргунича», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги қаламдан мурод, таклиф қаламидир. Шаръий амалларни – таклифларни бажармаган кишиларнинг, жумладан, намоз ўқимаганларнинг гуноҳларини ёзиб турувчи қаламдир.

Ушбу қалам уч тоифа одамдан кўтарилган бўлиб, улар томонидан шариат таклифлари бажарилмаса ҳам, гуноҳ ёзилмас экан.

1. «Уйқудагидан, токи уйғонгунича».

Чунки уйқудаги одамнинг ихтиёри ўзида эмас. Унда ҳушёрлик, бир нарсани идрок қилиш етишмайди. Шунинг учун у шариат таклифларини қилмаса ҳам, гуноҳкор ҳисобланмайди.

2. «Ёш боладан, токи эҳтилом бўлгунича».

Балоғат ёшидан кичик ёшдаги болаларнинг ақлий ва жисмоний камолоти бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг шаръий таклифларни бажаришлари мажбурий эмас. Мабодо ўша таклифларга хилоф қилсалар, гуноҳ ёзилмайди.

3. «Жиннидан, токи ақли киргунича».

Жинни одам ҳам аҳли таклиф эмас. Шунинг учун ҳам Исломда, намознинг саҳиҳ бўлиш шартлари балоғатга етганлик ва ақлга боғлиқ, де­йилади.

Ҳамма далилларни ўрганиб чиққан уламоларимиз «Намознинг вожиб – фарз бўлиши учун зарур шартлар учтадир: мусулмон бўлиши, балоғатга етганлиги ва оқил», дейдилар.

Киритилди: 15:55 05.07.2020. Ўқилди: 4644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!