Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганлик фермер ўз кўксига ўқ узди

Наманганлик фермер ўз кўксига ўқ узди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида фермер ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, тумандаги 58 ёшли фермер Т.Х. бошқа фермердан 15 минг доллар қарз бўлган. Шундан сўнг фермер қарзини қайтара олмаслигини билгач, тушкунликка тушган. У уйидаги «Иж-27 Е» русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзининг юрагига тираб, ўзига ўқ узган. Натижада фермер воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади "Дарё" тарқатган хабарда.

Киритилди: 14:45 15.01.2020. Ўқилди: 3364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!