Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда яшовчи фуқаро уйининг токчасидан 250 гр “Марихуана” топилди

Наманганда яшовчи фуқаро уйининг токчасидан 250 гр “Марихуана” топилди

Жорий йил 6 март куни вилоят ҳудудида Бош прокуратура ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида Чуст туман ИИБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тинтув даврида, Чуст туманида яшовчи, 1969 й.т. фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйининг ичидаги токчасида қоғоз устига майдалаб ёйилган оч яшил рангли  модда борлиги аниқланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 250 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 12 март куни Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 11:50 19.03.2021. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!