Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда тоби қочгани туфайли фожиага йўлиққан эркак вафот этди

Наманганда тоби қочгани туфайли фожиага йўлиққан эркак вафот этди

Жорий йилнинг 23 март куни соат 17:50 ларда Наманган шаҳарда яшаган М.К. “Нексия-3” русумли транспорт воситасида Наманган шаҳар, Марғилон кўчасида ҳаракатланиб кетаётиб, соғлиги ёмонлашгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган фуқаро А.К.га тегишил “Ваз-2106” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада, ҳайдовчи М.К.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. 23.03.2020 йил кунги СТЭнинг хулосасига кўра, марҳум М.К. “Юрак ишемия касаллиги, миякард инфаркти”дан вафот этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 17:46 26.03.2020. Ўқилди: 3161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!