Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда Корея давлатига ишга юбормоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Наманганда Корея давлатига ишга юбормоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 10 март куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил апрель ойида поччаси унинг ишончига кириб, ўғлини Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 6.400 АҚШ доллари олиб, ҳозирги кунга қадар Корея давлатига ишга юбормай, пулларини қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:34 31.03.2021. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!