Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда жуда кўп миқдордаги зарарли дорилар муомалага киритилиши мумкин эди...

Наманганда жуда кўп миқдордаги зарарли дорилар муомалага киритилиши мумкин эди...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.О. “А” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 426,5 млн. сўмлик яроқлилик муддатлари ўтган “Coldrex Limon”, “Байкал М” дори воситаларини ҳамда 356 минг дона дори капсулаларига ўхшаган моддаларни қайта ўтказиш мақсадида танишини ҳовлисида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Я.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:06 30.11.2019. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!