Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда эр-хотин фалокатга учради: эркак ҳалок бўлди, аёлнинг аҳволи оғир

Наманганда эр-хотин фалокатга учради: эркак ҳалок бўлди, аёлнинг аҳволи оғир

Шу йилнинг 3 август куни соат 21:30ларда Наманган вилояти, Поп тумани, Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган «Нексия” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишдан келаётган “М-412” русумли автомашина йўлига чиқиб кетиб, жиддий тўқнашув содир этди. 

“М-412” автомобилининг том қисмига юклаб, олиб кетилаётган қурилиш темир бўлаклари “Нексия”нинг устига тушиб, зарбидан автомашинанинг ойналарини чил-чил қилди ва юкхонани тешиб ўтди. Оқибатда олган зарблардан ҳайдовчи шу ернинг ўзида ҳалок бўлди. Ҳайдовчининг ёнида бўлган турмуш ўртоғи касалхонага олиб борилди. Аёлнинг жароҳатлари шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳодиса бўлиб ўтган ҳудудда яшовчи аҳоли билан учрашиб, фалокатнинг келиб чиқиш сабаблари, тафсилотлари ҳамда аянчли оқибати ҳақида суҳбатлашдилар. Учрашув чоғида йўл ҳаракати иштирокчилари,  аввало, тартибли ҳаракатланиши, атрофдагиларнинг ҳатти-ҳаракатини баҳолай олиши, ҳайдовчилар ўртасида ўзаро ҳурмат бўлиши ҳақида гапириб ўтишди. Эҳтиёткорлик билан бирга хайдовчилар ҳаракатланиш жараёнида чалғитувчи омиллардан воз кечишлари, диққатни фақат йўлга қаратишлари лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Ота-оналарга фарзандларини йўл қатнов қисмидан узоқроқда ўйнашларини назоратга олиш зарурлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Киритилди: 16:22 09.08.2020. Ўқилди: 4290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!