Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда беморнинг тажовузкор тоғаси шифокорни кўриш қобилиятидан маҳрум этди

Наманганда беморнинг тажовузкор тоғаси шифокорни кўриш қобилиятидан маҳрум этди

Наманган вилоятида бемор қариндошининг тажовузи оқибатида шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси тажовуз қилиб, тикланиб бўлмас жароҳат етказган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 январь куни Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар бўлимига амбулатор мурожаат қилган беморга зудлик билан вақтида ёрдам кўрсатилган. Бемор болани тоғаси 30 ёшли Б. Т. муолажа хонаси олдида жанжал кўтариб турган пайтда туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар бўлими навбатчи жарроҳи О. Қ. борган. Шундан сўнг шифокор Б.Т.ни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, зина олдидаги эшикка олиб борган ва ташқарига чиқариб, эшикни ёпади. Шифокор орқага қайтаётган пайтда Б. Т. Эшикни бузиб ичкарига киради ва навбатчи жарроҳга қўққисдан ўнг кўзи соҳасига кучли зарба берган. Сўнгра воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Шифокорга ёпиқ калла бош мия жароҳати, ўнг кўз олмасининг травматик катта ёрилиши, кўз гавҳарини чиқиши дастлабки ташхиси қўйилган.

“Айни пайтда тажрибали шифокорлар томонидан беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бироқ жабрланувчи шифокорнинг кўзи қайта тикланмайдиган даражада кўриш қобилиятини йўқотган”, - дейилади хабарда.

Хабарда Ўзбекистонда айни дамда шифокорларни таҳқирлаш, уларга тажовуз қилиш учун қонуний жазо чораси кучайтириш мақсадида қонун лойҳаси ишлаб чиқилгани қўшимча қилинган. Вазирлик ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши учун қатъий ҳаракат қилади.

Киритилди: 15:44 04.01.2020. Ўқилди: 2845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!