Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда 7 тоннадан зиёд сумалак пиширилади. Бунинг учун қозон тайёрланмоқда

Наманганда 7 тоннадан зиёд сумалак пиширилади. Бунинг учун қозон тайёрланмоқда

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рекорд ҳажмда сумалак пишириш учун қозон тайёрланмоқда. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати Халқ сўзи га маълум қилди.

Ушбу идиш Наврўз айёмини нишонлаш кунлари Наманганда бўлиб ўтадиган Сумалак сайли туризм ва миллий қадриятлар фестивали чоғида байрам сумалагини тайёрлаш учун керак.

Ўтган йилда тадбир ташкилотлари мазкур ширин таомдан беш тонна пиширганди. Энди улар Гиннеснинг рекордлар китобига киришлари учун ўз натижаларини янгилашмоқчи. Лекин бунга улкан қозонни қаердан олиш лозим? Шаҳар раҳбарияти комбинатимизга зарур ўлчамларда қозон ва ўчоқни тайёрлаб беришни илтимос қилишди. Биз, албатта, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладик ва қозонни қуйишга киришдик , - дейди ОТМК марказий таъмирлаш-механика заводи техник бўлими бошлиғи Д.Сартибоев.

Унинг диаметри 3,8 метр, ҳажми 7 минг литр, умумий оғирлиги 4600 килограмм, чуқурлиги 1,1 метрга тенг. Қозон қўйиладиган ўчоқнинг вазни эса 3,6 тонна бўлади.

Янги қозонда етти тоннадан ортиқ сумалак пишириш режалаштирилган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 21:15 14.03.2019. Ўқилди: 1944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!