Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наҳотки! Россиянинг сирли “супер танки” бор экан

Наҳотки! Россиянинг сирли “супер танки” бор экан

Американинг “National Interest” журнали ядровий урушда жанговар операциялар учун ишлаб чиқилган «Объект 279» танки ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, СССРга тегишли дея қайд этилаётган жанговар транспорт воситаси 1950 йилларнинг охирида ишлаб чиқилган ва бир нечта таркибий хусусиятларга эга бўлган.

Таъкидланишича, ушбу танкнинг дизайни ядро уруши қўрқувини акс эттирган. Ушбу қуролнинг бир нечта прототиплари яратилганига қарамасдан,  ҳеч қачон амалиётга тадбиқ этилмаган.

Тасвирланишича, танкнинг тепа қисмида 130 ммли милтиқ ва 14,5 ммли пулемёт бўлган. Лекин қайд этилишича, танкдаги энг муҳим нарса бу унинг зирҳи бўлиб, жуда қалин қилиб ишланган, дейилади хабарда.

Киритилди: 22:30 02.12.2019. Ўқилди: 7624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!