Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наҳотки? Қишда соқол қўйиш хавфлими?

Наҳотки? Қишда соқол қўйиш хавфлими?

Грипп ва ОРВИ мавсумида эркаклар соқол ёки мўйловини пухта парваришлаши талаб этилади ёки қириб ташлаши лозим, деди Москва аҳолига дастлабки тиббий кўрсатиш департаменти бош мутахассиси Андрей Тяжельников. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, соқол ҳозир модага кирган, баъзи одамлар соқол ва мўйлов совуқда исситади деб ўйлайди.

Мутахассис таъкидлашича, соқол ва мўйлов вируслар ўчоғи сифатида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон соч толаси фильтрга ўхшайди, у бактерияларни ўзига тортиш ва ушлаб туриш хусусиятига эга. Намлик ва иссиқлик эса қалин сочларда микроорганизмаларни кўпайишига қулай шароит яратади.

Айниқса қиш мавсумида юзда зарарли бактериялар учун хафли “инкубатор” бўлиши мумкин.

Соқол ва мўйлов сабабли касал одамда касаллик қайталаши мумкин. Соқол ёки мўйловдаги вируслар қучоқлаш, ўпиш ва бошқа тегиниш орқали юқиши мумкин, деб огоҳлантирди мутахассис.

 

Киритилди: 16:13 06.12.2019. Ўқилди: 2859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!