Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наҳотки? Мусулмон шифокорнинг 400 нафар аёлни бепушт қилиб қўйгани ростми?

Наҳотки? Мусулмон шифокорнинг 400 нафар аёлни бепушт қилиб қўйгани ростми?

Шри-Ланкада мусулмон шифокорнинг 4000 буддавий аёлни бепушт қилиб қўйгани ҳақидаги айблов умуман асоссиз бўлиб чиқди. Бу ҳақда IslamNews хабар бермоқда.

Сеигу Шиҳабуддин Муҳаммад Шафи исмли шифокор ҳақидаги гап-сўзлар мамлакатда тўполонларга олиб келган эди. Бунга эса Divaina номли газета сабаб бўлди. Нашрнинг 23 майдаги сонида гўёки Шафи 4000 буддавий аёлни улардан бехабар ҳолда стерилизация қилгани тўғрисида хабар босилди. Эртаси куни шифокорни полиция ҳибсга олди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ўтказган текширувда Шафи ҳеч қандай стерилизация ўтказмагани маълум бўлди. Иш доирасида Крунегала шаҳридаги касалхонанинг қирқ нафар ходими сўроқ қилинди. Уларнинг ҳеч бири шифокорнинг ноқонуний ҳаракат қилганини тасдиқламади.

Киритилди: 11:06 09.07.2019. Ўқилди: 3138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!