Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наҳотки! COVID-19 сабаб болалар ўртасидаги никоҳлар кўпайди

Наҳотки! COVID-19 сабаб болалар ўртасидаги никоҳлар кўпайди

Ҳиндистонда коронавирус пандемияси туфайли карантин пайтида болалар никоҳлари сони кўпайди.

Бунинг сабаби эса карантин чораларнинг иқтисодий оқибатлари бўлди: кўплаб оилаларнинг даромади пасайиб кетди, болаларни боқиш учун маблағ қолмади.

Бу ҳақда “The Indian Express” хабар бермоқда.

Расмий равишда Ҳиндистонда болалар никоҳи тақиқланган. Маҳаллий қонунларга кўра, Ҳиндистонда қиз бола 18, ўғил бола эса 21 ёшдан кейин оила қуриши мумкин. Бироқ амалда, бу тақиқ ҳар доим ҳам иш бермайди ва шу боис бир вақтнинг ўзида бир нечта штатларда болалар никоҳининг ўсиши кузатилмоқда.

Ҳиндистоннинг ғарбий Махараштра аёллар ва болалар ишлари бўйича департаментининг хабар беришича, штатда мартдан июнгача уларга аноним инсонлар томонидан етиб келган хабарлардан сўнг 80 та шундай никоҳлар тўхтатилган. Жанубда, Теланган шаҳрида эса мартдан июнга қадар ташкилот 218 та шундай ҳолатларга аралашган. Тамил Наду штатида эса июнь ойида болалар никоҳлари сони 40 тага етган.

"COVID-19 бу ижтимоий ёвузликнинг “гуллаб-яшнаши” учун жуда яхши замин бўлиб хизмат қилди", дейди Тируваннамалаянинг ижтимоий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Кристин Дорти.

Ижтимоий фаолларнинг таъкидлашича, вазиятга болалар кунига камида бир марта овқатланишлари мумкин бўлган мактабларнинг ёпилиши ҳам таъсир кўрсатган.

Ҳиндистонда ҳукумат болалар никоҳи сонини кузатмайди. Ушбу муаммо билан, асосан, нотижорат ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият органлари шуғулланишади. Аммо улар ҳар доим бундай никоҳларнинг олдини ололишмайди.

"Биз ҳозир кўраётган нарса айсбергнинг учи, холос", - дейди ижтимоий ишчи Чежян Раму.

Киритилди: 21:25 11.07.2020. Ўқилди: 6401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!