Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«МЮ»да инқироз. Жамоа бу сафар 4та гол ўтказиб мағлуб бўлди

«МЮ»да инқироз. Жамоа бу сафар 4та гол ўтказиб мағлуб бўлди

Англия чемпионатининг 35-турида Эвертон Манчестер Юнайтед ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ливерпулдаги Гудисон Парк стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 13-дақиқадаёқ Ришарлисон томонидан очилди, уни бу вазиятда Доминик Калверт-Льюин голли пас билан таъминлади. Бўлим ўрталарида Гилфи Тор Сигурдссон Идрисса Гуйенинг пасидан кейин ливерпулликларнинг ҳисобдаги устунлигини оширди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Лука Динь ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ўйинга якуний нуқта Тео Уолкотт томонидан қўйилди, уни Сигурдссон голли пас билан таъминлади.

Бу йирик мағлубиятдан кейин манчестерликлар жамоаси бир мавсумда кўп гол ўтказиб юбориш бўйича антирекорд ўрнатди - 48 гол. Қизил иблислар охирги марта 2001-02 йилги мавсумда бир мавсумда 45та гол ўтказиб, бундан ёмонроқ натижа қайд этишганди.

Эвертон сўнгги 5 учрашувда 4 ғалабага эришди, МЮ сўнгги 5 учрашувда 3 бор мағлуб бўлди.

Эндиликда Эвертон очколари сонини 49тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида еттинчи ўринга кўтарилди, МЮ 64 очкоси билан 6-ўринда қолди

Англия чемпионати
35-тур
Эвертон Манчестер Юнайтед 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 13 Ришарлисон, 2:0 28 Сигурдссон, 3:0 56 Динь, 4:0 64 Уолкотт.
Эвертон Пикфорд, Динь (Жагелка, 85), Коулмэн, Зума, Кин, Бернард, Гуйе (Маккарти, 76), Шнайдерлин, Сигурдссон, Ришарлисон (Уолкотт, 51), Кэлверт-Льюин.
Манчестер Юнайтед Де Хеа, Диогу Далот, Линделеф, Смоллинг, Жонс (Янг, 46), Фред (Мактомини, 46), Матич, Погба, Марсиял, Лукаку, Рэшфорд (Перейра, 77).
Огоҳлантиришлар: Гуйе (23), Мактомини (68).

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:45 21.04.2019. Ўқилди: 1311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!