Сурхондарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назоратчилари жамоатчи инспектор Эркин Ашуров билан ўтказган рейд чоғида Музработ туманидаги Дарбанд маҳалласида яшовчи Саид Алиқулов (исм-шариф ўзгартирилди)нинг ов қоидаларига амал қилмай, жониворларни овлаётганини аниқлади.
Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан маълум қилишларича, қонунчиликка кўра, овчилар белгиланган, махсус ҳудудда ов қилиш ҳуқуқига эга. Ундан ташқари жойларда жониворларни овлаш қатъиян тақиқланади.
Амалдаги тартибни бузган овчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1- қисмига асосан жавобгарлик белгиланди. У 7 миллион 500 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.