Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мутлақо бошқа: коронавируснинг дастлабки аломати маълум бўлди

Мутлақо бошқа: коронавируснинг дастлабки аломати маълум бўлди

Бутун дунё шифокорлари коронавируснинг барча хусусиятларини синчковлик билан ўрганмоқдалар. Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги тиббий лабораторияни бошқарадиган рус олими Aлександр Кухарчук интернет фойдаланувчиларига янги маълумотлар билан мурожаат қилди.

Мутахассис "Нима учун биз коронавирусни юқтиряпмиз?" деган саволни изоҳлади.

"Биринчи сабаб — одамлар коронавирус инфекциясининг биринчи аломатларини билмасликлари. ЖССТ интернет орқали бизга СОVID-19нинг энг кўп учрайдиган аломатлари иситма, чарчоқ ва қуруқ йўтал эканлигини, баъзи беморларда оғриқ, бурун битиши, бурун оқиши, томоқ оғриғи ёки диарея кузатилишини таъкидлади", — деб тушунтирди Кухарчук.

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёзганига қарамай, аслида, вируснинг дастлабки аломати бутунлай бошқача. 

"Юқоридаги аломатлар нега энди дастлабки экан? CОVID-19га чалинишнинг 200 дан ортиқ аломатлари аниқланди. Уларнинг орасида энг биринчи кузатилгани иситма ва чарчоқ эмас, балки бош оғриғидир!

Бу шуни англатадики, одамлар ва шифокорлар коронавирус инфекциясига нисбатан кўпроқ огоҳ бўлишлари керак — SARS, ичак инфекциялари, грипп, тери касалликлари ва асаб касалликларига хос бўлган ҳар қандай аломатлар энди CОVID-19 нинг бошланғич аломати сифатида қаралиши керак!", деди шифокор.

Шу билан бирга, шифокор ёш ва соғлом инсонлар учун коронавирус хавфли эмаслиги ҳақидаги фикр ёлғон эканлигини таъкидлади: "Йўқ! Нега энди хавфли эмас? Мана, мен ишлаётган Ҳиндистонни мисол қилайлик. Мактаблар ва болалар боғчалари анчадан бери ёпилган, университетлар ва коллежлар ҳам. Барча машғулотлар масофадан туриб давом етмоқда. Кексалар бошиданоқ уйда ўтиришибди.

Натижа: касалларнинг асосий қисми ёшлар, ишлайдиган одамлар, ўлимларнинг асосий қисми эса меҳнатга лаёқатли одамлардир!".

Киритилди: 15:55 20.10.2020. Ўқилди: 5465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!