Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мутлақ рекорд: АҚШда бир сутка давомида 90 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Мутлақ рекорд: АҚШда бир сутка давомида 90 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Жон Ҳопкинс университети олиб бораётган статистикадан маълум бўлишича, 29 октябрда АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 90 мингдан ортиқ одамга CОVID-19 ташхиси қўйилди. Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Пайшанба куни АҚШда 91 295 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани аниқланган. Бундан олдинги рекорд ўтган шанба куни қайд этилган ва ўшанда 88 973 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Вирус энг кўп тарқалган мамлакат ҳисобланувчи Қўшма Штатларда умумий касалланганларнинг сони 8.94 миллион кишига етди. Бу мамлакатда октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб вирус тарқалиши яна авж олди.

Шунингдек, АҚШда ўтган 24 соат давомида яна 1021 киши коронавирусдан вафот этди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 228 625 тага етди.

Айни пайтда АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:04 30.10.2020. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!