Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мутахассис коронавирусдан 80 фоизга ҳимояланиш усулини ўргатди

Мутахассис коронавирусдан 80 фоизга ҳимояланиш усулини ўргатди

Калифорния университети тиббиёт факультети профессори, биология фанлари доктори Шароф Тугизов Кун.уз билан суҳбатда муҳим тавсиялар бериб ўтди:

«Коронавирусни назорат қилиш қийин эмас. Вирусдан ҳимояланишнинг 3та энг муҳим усули бор: қўлни доимо совун билан ювиб юриш, ниқоб тақишимиз ва оралиқ масофани сақлашимиз керак (ўртача 2 метр). Бу ҳақида бир нечта илмий мақолалар ёзилди, фан буни исботлади.

Тиббий ниқобни бир кунда ўртача 4 марта алмаштириш керак. Уйда тикилган ниқобни ҳам тақиш мумкин. Аммо ҳар қандай ниқобни ҳар икки соатда алмаштириш зарур. Буларнинг бари оддий, лекин ниқоб тақилса, вирус 80 фоиз назорат қилинади. Ичкарига кирмайди.

Қўл ювиб, ниқоб тақиб, масофа ушланса, вирус организмга жуда оз тушади, ҳатто хонанинг ичида ҳам. Касаллик юққан тақдирда ҳам вируснинг дозаси танага оз миқдорда киради. Буни нисбатан даволаш осон ва енгил кечади».

Киритилди: 15:03 13.08.2020. Ўқилди: 4734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!