Трамп АҚШ Молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини илгари сурди
Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.
Скотт Бессент миллиардер ва йирик инвестор бўлиб, у Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Бессент Трампнинг аксарият иқтисодий ташаббусларини, жумладан солиқларни камайтириш ва хорижий маҳсулотларга божларни оширишни қўллаб-қувватлайди. У шунингдек, криптовалюталарни ривожлантиришнинг ашаддий тарафдори.
Шу билан бирга, таҳлилчилар Бессентни мўътадил номзод деб ҳисоблашади. У Конгресс билан Трампнинг кўплаб баҳсли ғояларини муҳокама қилишга мумкин.