Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мусулмонларни ёввойи деган европаликлар улардан нимани ўрганишди?

Мусулмонларни ёввойи деган европаликлар улардан нимани ўрганишди?

Жан-Анри-Абдолоним Убичини (1818-1884) – машҳур фрацуз давлат арбоби, тарихчи, журналист ва Руминия академиясининг фахрий аъзоси. Узоқ вақт Туркияда яшаб, 1851 йилда “La Turquie Actuelle - Бугунги Туркия” номли асар ёзади. Ушбу асарида Ислом дини ҳақида ўзининг фикрларини шундай ифодалайди:

«Ислом одамларга меҳр-шафқат ва идрокни буюради. Европанинг динсиз деб бағридан чиқариб юборилган бахтсиз одамлари, подшоҳнинг меҳмони бўлдилар. Ва муслумон турк диёрида ватанларида маҳрум бўлган ҳуррият ва амният ичида яшамоқдалар. Барча дин вакиллари бу ерда худди шундай адолат ва шафқатни кўрмоқдалар. Туркларни ва мусулмонларни ёввойи деган европаликлар бу ерда меҳмондўстлик ва инсопарварлик дарсини олдилар».

XVI асрда яшаган бир евпропалик ёзувчи шундай деган эди: “Мен мусуломонлар яшайдиган диёрларни кезиб чиқдим. Ёввойи деган мусулмонларнинг диёрларида на бирорта зўравонлик ёки жиноят кўрдим. Ҳамманинг ҳақ-ҳуқуқи ҳурмат қилинади. Камбағал, бечораларга ёрдам берилади. Катта-кичик, насроний, яҳудий ёки мусулмон, ҳатто динсиз бўлса ҳам худди шу адолат ва ҳурматга сазовор бўлмоқдалар. Мен ҳам шу фикрларга қўшиламан».

Жан-Анри-Абдолоним Убичини (1818-1884), 

La Turquie Actuelle  Бугунги Туркия” 

Manba: islom.uz

Киритилди: 22:30 12.07.2019. Ўқилди: 2664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!