Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мустақиллик байрамида портлаш: камида 34 ярадор бор

Мустақиллик байрамида портлаш: камида 34 ярадор бор

19 август куни Афғонистон мустақиллигининг 100 йиллик байрамида Жалолобод провинциясида бомба портлади. Шаҳардаги ресторан ва жамоат майдонларида содир бўлган портлашлар натижасида 34 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Aljazeera нашри хабар берди.

6 та портлаш

Нангархар провинцияси губернатори Шаҳ Маҳмуд Миахелнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг турли қисмларида камида олтита портлаш содир бўлган.

Президент Ашраф Ғани Қобулдаги мустақиллик кунида сўзлаган нутқида, ИШИДга ишора қилган ҳолда Даешга қарши кураш давом этишини айтди.

Аввалроқ, Қобул шаҳри ғарбидаги тўйхоналардан бирида никоҳ маросими вақтида портлаш содир бўлганди. Натижада 63 киши вафот этганлиги, 200га яқини эса яралангани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 22:30 19.08.2019. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!