Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муссон ёмғирлар сабаб Бангладешнинг тўртдан бир қисми сув остида қолди

Муссон ёмғирлар сабаб Бангладешнинг тўртдан бир қисми сув остида қолди

Бангладешда кучли сув тошқини натижасида миллионлаб одамлар бошпанасиз қолди.

NASA маълумотларига кўра, муссон ёмғирлари сабаб мамлакат ҳудудининг чорак қисмини сув босган.

Пойтахт Даккадан унчалик узоқ бўлмаган жойда дарё бўйида сув тошиб, яқин атрофдаги уйларни сув босган. Минтақада объектлар вайрон бўлган, одамлар вақтинча уй-жой излашлари керак бўлмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ёмғирли мавсум бошланганидан бери табиий офатлар 5 миллиондан ошиқ одамга таъсир кўрсатган, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

“Тошқинлар мамлакатнинг барча аҳолисига таъсир кўрсатди. Қишлоғимиз ҳам жабр кўрди - 30 дан ортиқ уй сув остида қолди. Вазият жуда қийин. Ҳукумат қурбонларга ёрдам кўрсатиши керак. Борадиган жойимиз йўқ. Аҳолини вақтинча турар жой билан таъминлаш лозим”, дейди маҳаллий ҳокимият вакили Муҳаммад Ашраф Али.

 

Киритилди: 06:00 06.08.2020. Ўқилди: 2202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!