Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Муслима шифокор коронавирусга қарши вакцина эмлашни режалаштирмоқда

Муслима шифокор коронавирусга қарши вакцина эмлашни режалаштирмоқда

Британиялик терапевт муслима аёл коронавирусга қарши вакцина қўллашда 5000 та беморни эмлаш учун чақиришини айтди.

Лондон шаҳридаги шифокор Фарзана Хусейннинг айтишича, унинг мақсади «вакцинага нисбатан шубҳаларни йўқотиш ва Ньюхем аҳолисининг 73 фоизини ташкил этувчи Африка, Осиё ва бошқа этник озчиликлар вакиллари орасида» вирусга қарши эмлашни қўллаш назарда тутилган.

«Мен ўзимнинг клиникамда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо ҳали вакцинани олмаган барча инсонларни улар билан учраши мақсадида суҳбатга чорлайман. Аксарият ҳолларда бу вакцинани тўғридан-тўғри рад этиш эмас, балки кўпроқ ишончсизликдир», - дейди муслима шифокор.

Хусейн бутун мамлакат бўйлаб 1500 та эмлаш марказларидан бири бўлган Project Surgery да ишлайди. У аллақачон 50 нафар беморни эмлаш учун асоссиз қутқарувга рухсат беришга муваффақ бўлди. «Мен билан суҳбатлашган бир кекса аёл узоқ муддатли ножўя таъсирлардан хавотирда эди, лекин у билан суҳбатлашгандан сўнг, ўғлининг кўмаги ва олти ёшли набирасининг ўсишини кўришни истаб, у ўз фикрини ўзгартирди», дейди Хуссейн.

Жума хутбалари, тиббий консултациялар ва эмлаш марказлари британиялик мусулмонларнинг ўз жамоаларини коронавирусга қарши вакцинасини олишга ва ҳаётни сақлаб қолишга ундашга қаратилган ҳаракатларининг бир қисмидир.

Манба: islam.ru

Киритилди: 22:44 23.02.2021. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!