Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига янги директор тайинланди

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига янги директор тайинланди

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш сўнгида куни кеча таваллуд кунини нишонлаган устоз санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Киритилди: 22:15 08.06.2021. Ўқилди: 6494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!