Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Муқаддам 4 маротаба судланган шоввоз яна жиноят кўчасига кириб қолди

Муқаддам 4 маротаба судланган шоввоз яна жиноят кўчасига кириб қолди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди биносида, очиқ суд мажлисида, Н.Шаропов раислигида, судланувчи Т.Х.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, судланувчи Т. Х. муқаддам бир неча маротаба содир этган жиноятлари учун судланиб, охирги маротаба жиноят ишлари бўйича ....... вилояти суди 2012 йил 1 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, мазкур жазони озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида ўтаётган бўлсада, бундан ўзига ижобий хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтмасдан, яна қасддан янги жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзи билан биргаликда жазони ўтаётган Д.К.билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2018 йил 03 сентябрь куни тахминан соат 03:20 ларда транспорт воситасини ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, ....... вилояти ....... шаҳри “.....” маҳалла фуқаролар йиғини, “........” кўчаси 14-уй олдида турган фуқаро М.Э. номига расмийлаштирилган “Нексия” русумли 00 Z 975 LA давлат рақамли автомашинани калит танлаш йўли билан очиб, автомашина салонига кириб, ўт олдириб, олиб қочиб, автомашинани жиноят жойидан ўзи ишлаб келаётган Бухоро шаҳри .......... кўчасида жойлашган “..........” МЧЖнинг биноси олдига қадар бошқариб келиб, содир этган жиноятини изини йўқотиш учун “Нексия” русумли 00 Z 975 LA  давлат рақамли автомашинани кузов ва двигатель рақамларини эгов ёрдамида ўчириб, автомашина салонида бўлган фуқаро М.Э.га тегишли бўлган фуқаролик паспортини, “Нексия” русумли 00 Z 975 LA  давлат рақамли автомашинани техник паспортини куйдириш йўли билан, автомашинани 00 Z 975 LA давлат рақам белгисини синдириш йўли билан йўқ қилиб, автомашинани ........ вилояти ...... туманида яшовчи фуқаро Ю.М.га жиноий шериги Д.К.нинг қарзи эвазига гаров сифатида бериб юборганлар.

Бундан ташқари, Т. Х. ва ўзи билан биргаликда жазони Д.К.билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзларининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил 04 ноябрь куни тахминан соат 00:45 ларда транспорт воситасини такроран ўғрилик йўли билан талон-торож қилиб, ўғирланган транспорт воситаларини сотиб текин даромад олиш мақсадида, Бухоро шаҳар Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган “..........” қўшма корхонаси биноси олдига бориб, у ерда турган фуқаро Ш.Р.нинг номига расмийлаштирилган “Jentra” русумли 00 А 051 LA давлат рақамли автомашинанинг чап томон орқа эшигига ўрнатилган ойнасини тош бўлаги билан синдириш йўли билан автомашина салонига кириб, салонда бўлган автомашинани ўзини калити билан ўт олдириб, олиб қочиб, автомашинани жиноят жойидан ўзи истиқомат қилган ........вилояти ........шаҳри ........  кўчаси 29-А-уйга қадар бошқариб бориб, йўлда кетаётган вақтида содир этган жиноятини изини йўқотиш мақсадида автомашина салонида бўлган фуқаро Ш.Р га тегишли бўлган фуқаролик паспортини, ҳайдовчилик гувоҳномасини, огоҳлантириш талонини ва Ш.Р.га тегишли пластик карточкасини куйдириш йўли билан, автомашинани “00 А 051 LA” давлат рақам белгисини синдириш йўли билан нобуд қилиб, автомашинада бўлган жами 1.562.000 сўм нақд пулларни олиб, мазкур транспорт воситасини келгусида бошқа фуқароларга сотиш мақсадида қайта жиҳозлаб, транспорт воситасини такроран ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир қилганлар.

Судланувчи Т.Х. суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, муқаддам бир неча маротаба содир этган жиноятлари учун судланиб, охирги маротаба 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганлигини, 2018 йил июнь ойида Бухоро вилояти ..... туманида бўлган  00-сонли жазони ижро этиш муассасасига келганлигини, жазони ижро этиш муассасасига борганидан кейин уни Бухоро шаҳрида бўлган “........” корхонасига ишга юборишганлигини, ишга борганидан кейин у ерда унга олдиндан таниш бўлган Д.К.ни кўрганлигини, жазони ўтаб турган вақтида оиласини соғинганлиги ва уларни кўриш учун 2018 йил 02 сентябрь куни соат 22 ларда Бухоро шаҳрида бўлган ......... корхонасидан чиқиб, Бухоро шаҳрида бўлган ........ шаҳрига бормасдан айланма йўл олдида бўлган ......... вилоятига олиб борувчи таксиларга борганлигини, у ерда бир “Нексия” русумли сариқ рангли давлат рақами эсида бўлмаган автомашина билан ......... вилоятига бориш учун гаплашиб, 100.000 сўмга келишганлигини, соат 02 ларда ......... шаҳрига кирганидан кейин йўлда бўлган чойхоналарни бирида тушиб қолганлигини, соат 03 лардан ўтганидан кейин уйига кетаётган вақтида  ҳовлилар орасида бўлган бир уйни олдида оч кўк рангли “Нексия” русумли автомашина турганлигини кўрганлигини ва ушбу автомашина олдига бориб, атрофини айланиб, ҳеч ким йўқлигига амин бўлганидан кейин ушбу автомашинани ўзида бўлган ва олдинда сақлаб келаётган калит ёрдамида очиб, ушбу автомашинани тўғри уйига ҳайдаб борганлигини, уйини олдига автомашинани қўйиб, уйда бўлган амакисини ўғли Б.Р. томонидан олиб келинган 20 литр бензин ёқилғисини уйидан олиб чиқиб, автомашинага солиб, уйдан чиқиб соат 08 лардан ўтганидан кейин Бухоро шаҳрига келганлигини, Бухоро шаҳрига келганидан кейин “.........” корхонасига бўлган иккинчи дарвозадан қоровулни рухсати билан ........ корхонасида бўлган контенрни орқа қисмига автомашинани яшириб қўйганлигини, кузов рақамлари ва двигатель рақамларини эса эгов топиб, ўчирганлигини, 2018 йил 03 ёки 04 сентябрь куни таниши К. “Нексия” автомашинасини кўриб, кимга тегишли эканлиги тўғрисида ундан сўраганлигини, у эса Туркман ўртоқлари олиб келиб берганлигини, орадан бир икки кун ўтганидан кейин К унга қарзи борлигини айтганидан кейин у “К.га машинани қарзинг ҳисобига бериб юбор, иккаламиз кейин келишамиз” деб айтганидан кейин, К автомашинани унга нотаниш бўлган фуқароларга бериб юборганлигини, К.дан автомашина учун пул ёки моддий қийматга эга бўлган нарсаларни олмаганлигини, шунингдек 2018 йил 03 ноябрь куни соат 09 ларда ўзи ишлаб келаётган “........” фермер хўжалигига ишга бориб ишлаганлигини, қўл телефонидан қизининг +998-90-000-00-00 рақамига қўнғироқ келганлигини, қизи ундан 11 ноябрь куни туғилган куни эканлигини ўртоқлари билан биргаликда нишонламоқчи эканлигини, айтганидан кейин унга туғилган кунини нишонлашини айтиб, қўл телефонини ўчириб, соат 17 лардан ўтганидан кейин ишларни тугатганидан кейин фермер хўжалигини ётоқхонасига бориб дам олганлигини, пул топишни ўйлаб, соат 21 ларда ....... туманидан пиёда чиқиб, Бухоро шаҳрига қараб кетаётган вақтида бир “Матиз” русумли сариқ рангли автомашина келганлигини ва у ушбу автомашинани сақлаб, Бухоро шаҳрига олиб боришини айтганлигини, такси уни Бухоро шаҳрида бўлган автомашиналар бозори олдига келтириб қўйганлигини, соат 24 лардан ўтганидан кейин автомашина бозоридан Бухоро шаҳри марказига қараб кетаётган вақтида ўнг томонда бир корхона борлигини ва ушбу корхона олдида бир оқ рангли “Jentra” русумли 00 А 051 LA давлат рақамли автомашина турганлигини кўрганлигини, сўнг эса унда ушбу автомашинани олиб қочиш мақсадида пайдо бўлганлигини, атрофда ҳеч ким йўқлигига амин бўлганидан кейин ушбу автомашинани олдига бориб, ўнг томон қисмидан қараган вақтида автомашинани калити ўзида эканлигини кўриб, ўша ерда бўлган тош бўлагини олиб, автомашинани чап томон орқа шишани синдириб, тезда автомашинага ўтириб ўт олдириб, ....... вилоятига бориш учун йўлга чиққанлигини, ......  тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлидан адашганлигини, шу вақтда уни қўл телефонига К. қўнғироқ қилиб, унга қаерда эканлиги тўғрисида сўраганлигини, у К.га адашиб қолганини айтиб, ...........  ўртоқлари келганлигини, сотишга автомашина олиб келганлигини айтганидан кейин К  унга орқага қайтишни айтганидан кейин ....... тумани “.........” қишлоғида автомашинани сақлаб, ўша ерда автомашинани юкхонасида бўлган атворки билан давлат рақам белгиларини ечиб олиб, ...... шаҳрига олиб борувчи катта автомобиль йўлига К билан учрашганлигини, учрашган вақтида К  ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинаси билан ўтирганлигини, К га “ака мени туркман ўртоқларим автомашинани сотиш учун ташлаб кетди шу машинани сотиш керак, автомашинани уйимга қўйиб келайлик, қайтишга машина йўқ, мени олиб келасиз” деб айтганидан кейин К  унга йўлни кўрсатиб, ўзи ёқилғи олиш учун қолганлигини, у эса олиб қочган “Ласетти” русумли автомашинаси бошқариб, ...... шаҳрида бўлган уйига қадар бошқариб бориб, йўлда кетаётган вақтида яъни ......... туманидан ўтиб ....... вилояти ....... тумани ҳудудига боргунга қадар ушбу давлат рақам белгиларини синдириб, йўлга кетгунга қадар улоқтириб кетганлигини, Қашқадарё вилояти .......  тумани ҳудудига етиб борганидан кейин эса автомашинани салонини кўздан кечириб, автомашина бардачоги ва барини кўрган вақтида фуқаролик паспорти, автомашинани техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлантириш талони ва бир нечта қоғозлар борлигини кўриб, ушбу ҳужжатлар ва қоғозларни олиб автомашинани сақлаб, барча ҳужжатларни ва қоғозларни ёқиб юборганлигини ва йўлни давом эттирганлигини, соат 04 ларда ...... шаҳрига етиб бориб, ўзи истиқомат қилган уйига бориб, қизи Ш.га дарвозани очишини машина олиб келганини айтиб, қизи дарвозани очганидан кейин машинани уйига киритиб қўйиб, эртага бир киши келиб машинани олиб кетишини айтиб, К. билан биргаликда Бухоро шаҳрига қайтиб келганлигини, К.га эртаси куни автомашинани ........ ўтгунга қадар ойнаси синганлигини, шуни тузатиш кераклигини, шу учун ўғлига айтишни сўраганидан кейин К ўғли Ш.га қўнғироқ қилиб айтганлигини ва Ш автомашинани сотиш учун тайёрлаганлигини, 2018 йил 08 ноябрь куни соат 19 ларда уни қўл телефонига қизи Ш. қўнғироқ қилиб, унга уйига ички ишлар ходимлари борганлигини ва уни сўраётганлигини айтганидан кейин қўл телефонини қўйиб, К.га автомашина ўғирланганлигини айтганлигини ва кўп вақт ўтмасдан уни олдига ички ишлар ходимлари келиб, К. билан биргаликда Бухоро шаҳри ИИБга олиб келишганлигини, К.нинг иккалла автомашинани ўғрилаганидан хабари йўқлигини, қонуний енгиллик беришни билдириб кўрсатма берди.

Т.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “а,б,г” бандлари, 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.

Унга:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “а,б,г” бандлари билан билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан билан билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича Т.Х.га узил-кесил 6 (олти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Т.Х.га нисбатан жиноят ишлари бўйича ........ вилоят судининг 2012 йил 01 ноябрь кунидаги ҳукми билан тайинланган озодликдан махрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил кесил 7 (етти) йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинлансин.

Т.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилсин.

Жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгилансин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар суди раиси                                                         Н.Шаропов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар суди раиси                                                         Н.Шаропов

 

 

 

 

 

Киритилди: 11:57 15.01.2020. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!