Хонанда Муниса Ризаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист марҳум Обид Асомовнинг ўлимидан қаттиқ қайғуда эканлигини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Мен бу инсонга қизидек эдим. Ўтган куни гаплашган эдим, ўзлари кўрсатувга келишимни жудаям истаган эдилар, Нукус шаҳрига кетганим учун боролмагандим ва бу менга оғир армон бўлиб юкланди. Ҳурматим юксак ва жуда бир бошқача яхши кўрган инсоним оламдан ўтибди. Шундай инсон билан ака-сингилдек, ота ва қиздек таниш бўлганим менинг омадим бўлса керак ва бундан ҳамиша фахрдаман. Жудаям оғир жудолик... Обид акажон, Сиз ҳамиша қалбимдасиз!» деб ёзди Муниса Ризаева инстаграмдаги саҳифасида.
" />