Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Муниса Ризаева карантинни бузгани учун жазога тортилди

Муниса Ризаева карантинни бузгани учун жазога тортилди

Хонанда Муниса Ризаева карантин пайтида жамоат жойида бўлиш қоидасини бузиб, ниқобсиз юргани учун жавобгарликка тортилади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Муниса Ризаеванинг жамоат жойида ниқобсиз юргани видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Шундан сўнг, маданият вазири Озодбек Назарбеков хонанда билан шахсан учрашиб, унинг ҳуқуқбузарлиги юзасидан огоҳлантириш берган.

Вазирлик матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг Kun.uzʼга маълум қилишича, вазир Муниса Ризаевага айбини тан олган ҳолда, ўз истаги билан белгиланган жаримани тўлашни тавсия этган. Суҳбат давомида ҳукумат махсус комиссияси томонидан эълон қилинган қоидаларга қатъий риоя этиш ҳар бир фуқаро мажбурият экани тушунтирилган.

Киритилди: 15:13 27.03.2020. Ўқилди: 7633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!