Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мукофот жамғармаси 12 000 евро бўлган шахмат фестивали Тошкентда ўтказилади

Мукофот жамғармаси 12 000 евро бўлган шахмат фестивали Тошкентда ўтказилади

Жорий йил 20-30 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Марказий Осиё шахмат фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Унда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар ғолиблик учун дона суришади.

Манба Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беришича, мукофот жамғармаси 12 000 евро бўлган ушбу мусобақа шахматчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятлидир. Мусобақа Низомига кўра ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритган шахматчига 3 000 евро, қизлар ўртасидаги баҳсларнинг мутлақ чемпионига эса 1 500 евро миқдорида мукофот пули берилади.

FIDE, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган ҳамда ўғил болалар учун рейтинги 1 800 ва қизлар учун 1 600 балдан кам бўлмаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин.

9 турдан иборат баҳсларда ҳар бир иштирокчига партия охиригача 90 дақиқа вақт берилади.

Киритилди: 11:04 22.08.2019. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!