Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Муҳим объектда содир бўлган фавқулотда ҳолатни ҳарбийлар қай тарзда бартараф этди?

Муҳим объектда содир бўлган фавқулотда ҳолатни ҳарбийлар қай тарзда бартараф этди?

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига давлатимиз иқтисодиётига улкан ҳисса қўшадиган муҳим объектларни қўриқлаш вазифаси юклатилган.

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини ошириш, кўникмасини мустаҳкамлаш, назарий билимларини амалиётда синовдан ўтказиш борасида қўмондонликнинг навбатдаги ўқув-машғулоти Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

         Қўмондонлик нафақат объектга ҳужум бўлганида уни бартараф этади, балки турли табиий ва техноген вазиятларда ҳам маълум режа асосида ҳаракат олиб боради. Бу галги ўқув-машғулоти аввалгиларидан бироз фарқли равишда қўриқланаётган объектда фавқулотда вазиятлар рўй берган пайт ҳарбий хизматчиларнинг бажарадиган вазифаларига қаратилди. Бунда ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан биргаликда олиб борилган ҳаракатлар бир-бирини англаш йўлида ҳам аҳамиятлидир.

         Объектнинг муҳим қисмида ёнғин содир бўлган. Бу табиий офатми ё инсон омили аралашувими – номаълум. Маълуми, агар вазият ўнгланиб, хавф бартараф этилмаса, иш тақа-тақ тўхташидан ташқари минглаб одамлар ҳаёти хавф остида қолади. Шунинг ўзи ҳам ўқув-машғулотининг қанчалик муҳим ва долзарб эканлигини кўрсатиб турибди.

         Ҳолат ҳақида тезкор хабар олган гуруҳ зудлик билан «Тревога» сигнали ила жанговар шайликка келтирилди. Бу пайтда ҳамкорликдаги куч тузилмаларига ҳам хабар берилган эди. Режага мувофиқ, қуршов гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, вазиятни назорат остига олди. Ҳамкор куч тузилма ходимлари етиб келгач, ёнғинни бартараф этиш, ҳудуддаги ишчи-хизматчиларни эвакуация қилиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилди.

         Тарихдан маълумки, бир-бирига қарши уруш очган икки томон камдан-кам вазиятларда ўзаро келишув асосида жанг ҳаракатларини олиб борган. Шунга кўра, ҳарбий хизматчилар бир лаҳза бўлса-да, ҳушёрликни қўлдан бой бермай қўриқланаётган ҳудуднинг ҳар бир нуқтасида кучайтирилган тартибда хизмат вазифасига киришди.

         Ёнғинга қарши кураш муваффақиятли якунланиш арафасида. Объектнинг юқори қисмида қолиб кетган ишчилар бирин-кетин хавфсиз жойга ўтказиляпти. Бу вақтда эса вазиятни кузатиб турган объект раҳбарияти ва ҳамкор куч тузилмалари масъул ходимлари ҳолат бўйича фикр алмашиш билан банд.

         – Бизга давлатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бирини мудофаа қилиш ишониб топширилган, – дейди қўриқлаш взводи техник назоратчиси сержант Ойбек Эргашев. – Мен сафдошларим номидан ҳам бемалол айта оламанки, биз бу ишончни тўла-тўкис оқлаймиз. Бугунги ўқув-машғулотида реал вазиятларда олиб борадиган ҳаракатларимизни яна бир бор кўриб чиқдик. Бу, албатта, жанговар шайлигимизни ошириб, ҳар қандай вазиятга тайёр туришимизда қўл келади.

          

 

 

 

Киритилди: 18:17 20.12.2019. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!