Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳнинг модель билан тушган суратлари танқидларга сабаб бўлди

Муҳаммад Салоҳнинг модель билан тушган суратлари танқидларга сабаб бўлди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “GQ Magazine - #GQAwards” журнали учун таниқли модель Алессандро Амбросио билан фотосессияда иштирок этди.

Аммо ушбу суратлар мисрлик форварднинг мухлисларига ёқмади ва бир қанча танқидларга сабаб бўлди.

Суратларнинг бирида Амбросио Салоҳнинг орқасида туриб уни қучоқлагани акс этган. Шунингдек, ОАВда фотосессиядан тайёрланган видео ҳам тарқалган. Видеода юлдузлар хурсандлигини кўриш мумкин. Мисрдаги кўпчилик одамлар мусулмон жамиятида улғайган ва оилали эркак сифатида Салоҳнинг бу хатти-ҳаракатларини номаъқул, деб ҳисоблашган.

«Мусулмон учун бу ишлар шармандагарчилик», деб изоҳ қолдирди “Инстаграм” фойдаланувчиларидан бири.

Дунё бўйлаб ўн миллионлаб мухлисларга эга футболчи ҳали бу изоҳларга жавоб қайтарганича йўқ.

Мухлислар орасида Салохни оқловчилар ҳам бўлди. Уларнинг айтишича, Салоҳ фақатгина Мисрда эмас, балки бутун дунё миқёсидаги юлдуз инсон ҳисобланади ва унинг модел билан тушган суратлари танқидий қабул қилинмаслиги керак.

Киритилди: 10:20 20.10.2019. Ўқилди: 3881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!