Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муфтий Усмонхон Алимов Чеченистондаги масжид очилишида қатнашади

Муфтий Усмонхон Алимов Чеченистондаги масжид очилишида қатнашади

Янги масжид Рамзон Қодиров номи билан аталиб, 23 августда, яъни бугун очилади.

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот вoситaлари вакиллари киритилган.

Ушбу маросимда давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, таниқли ислом уламолари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, масжиднинг очилиш маросими доирасида турли диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур масжид ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда 7 йил давомида қурилган.

Шунингдек, масжид очилиши муносабати билан ресторатор Баҳриддин Чустий бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар Шалида 3 тонналик палов тайёрлашади.

Киритилди: 07:10 23.08.2019. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!