Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёев билан бўлган воқеани айтиб берди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёев билан бўлган воқеани айтиб берди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига 17-18 августдаги 2 кунлик сафари давомида Мадинада Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларига киришга мушарраф бўлган. Президетнинг бу 2 муқаддас жойдаги ҳолатини Муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳикоя қилиб берди.

«Расулуллоҳ равзани жаннатнинг бир парчаси деганлар. Шу жойда намоз ўқилди. Бундай жойда ҳар қандай одам ўзи билан ўзи бўлишни бошлайди. Мен президентнинг ёнларида ўтирдим. Бу ер дуо қабул бўладиган жой, шунинг учун бу ерда дуо қилиш керак, дуо қилиб беринг, дедим. Қўлларини дуога очиб, биринчи бўлиб, Ё Роббий, дуо қабул бўладиган жойда, сендан ёлвориб сўрайман, менинг халқимни тинч қилгин, дедилар. Жонажон ватанимни обод қилгин, деб халқни сўраб дуо қилдилар. Кейин ўзингиз учун ҳам дуо қилинг, деб иккинчи марта ҳам айтдим. Яна қўлини очиб Аллоҳим, юртимнинг ёшларини илмли, саодатли, бахтли қилгин, юртимда ҳеч нотинчлик бўлмасин, деб дуо қилдилар. Учинчи марта яна ўзингиз учун дуо қилинг десам, халқни дуосини қилдилар, мен йиғладим», – дейди муфтий.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга ибодат давомида камдан кам киши киришга мушарраф бўладиган Муҳаммад Мустафо с.а.в. яшаган ва дафн этилган Ҳужраи саодатга кириш насиб қилган.

"Пайғамбаримиз ҳаёт вақтларида яшаганлари Ҳужраи саодатни очиб беришди. Аввал Фотима онамизнинг уйларига кириларкан-да, кейин дарча орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига ўтиларкан. Шу ерда дафн қилинганлар.

У ердаги ҳолатни таърифлаб бўлмайди. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳнинг ёнларида турибсиз, ўзлари айтганлар, келиб менга салом беринг, мен алик оламан деганлар. Шундай ажиб муҳитда президентимиз Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ дедилар-да, сизга умматингиз бўлган ўзбек халқи мусулмонларининг саломини олиб келдим, дедилар», – дейди Нуриддин Холқназаров.

Киритилди: 14:02 20.08.2022. Ўқилди: 6359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!