Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижалари расман эълон қилинмай туриб, бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклашгани ҳақида гапирди.
“Биз — Марказий сайлов комиссияси ҳам ҳайрон қолдик. Лекин, мен ўйлайманки, бунинг сабабларини ўша мамлакат ОАВ вакилларидан сўрасак тўғри бўлади. Яна бир гап, яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун, бунга ҳайратланмасак ҳам бўлади. Биз ҳамма номзодга тенг ва ҳолисмиз, шунингдек мен бошқа кузатувчиларнинг бу гапини бошқа шарҳлай олмайман”, - дейди МСК аъзоси.