Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Москвадан учиб келган йўловчи телефонида ўта хавфли видеолар аниқланди

Москвадан учиб келган йўловчи телефонида ўта хавфли видеолар аниқланди

Урганч халқаро аэропортида Москвадан келган йўловчи божхона назоратидан ўтказилганда, унинг телефонида кўплаб ақидапарастлик ғояларини тарғиб видеолар аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Москва-Урганч авиарейси билан учиб келган фуқаро Ш.М яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг, фуқаро холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида, унинг уяли телефони хотирасидан 81 дона диний мазмундаги аудио эшиттириш ва 143 дона диний мазмундаги видео лавҳалар борлиги аниқланди.

Эксперт хулосасига кўра, аниқланган аудио ва видео лавҳалар ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материаллар эканлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


Киритилди: 18:29 05.04.2019. Ўқилди: 2832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!