Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Москва қурилишларидаги мигрантлар ўрнини талабалар билан алмаштириш таклиф қилинди

Москва қурилишларидаги мигрантлар ўрнини талабалар билан алмаштириш таклиф қилинди

Россия қурилишларидаги мигрантлар ўрнини тегишли университет ва коллежлари талабалари эгаллашлари мумкин бўларди. Бундай таклиф Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин номига келиб тушди, дея ёзади РИА Новости.
Уни Россиянинг Ижтимоий тадқиқотлар ва фуқаролар ташаббусини ривожлантириш институти билдирди
Шу тариқа мамлакат иккита долзарб масалани ҳал қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда: қурилишларда ходимлар етишмаслиги ва талабаларнинг мутахассислиги бўйича етарлича тайёрланмаслиги.
Институт олий ва ўрта таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ёшларни қурилиш объектларига жўнатишини шарт этиб белгилаш лозим деб ҳисоблайди. Бу нормани қонун билан белгилаш керак.
Институт директори Максим Петуниннинг сўзларига кўра, ўқиш вақтида қурувчиларни тайёрлаш муаммоси мунтазам кузатилади. Тегишли ташкилотлардаги амалиёт уларга тажриба орттириш ва мутахассислиги бўйича тайёр бўлишга имкон беради.

Талабаларни жалб қилиш ҳукуматнинг мигрантлар хизматидан кечиш режасини амалга оширишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Киритилди: 17:47 01.12.2021. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!