Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Mon Reve”нинг сирли раҳбари — "Лайло" фош этилди

“Mon Reve”нинг сирли раҳбари — "Лайло" фош этилди

Бир неча кун аввал “Mon Reve” ташкилоти ҳақида суриштирув ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Яқинда ташкилот ходими сайтимизга мурожаат қилиб интервю олишни сўради. Унинг айтишича, ташкилот раҳбари “Лайло” деб танилган. Энг қизиғи ходимлари уни хатто кўришмаган. Ташкилот ходимининг айтишича 11 миллион 721 минг сўм олдиндан тўлов эвазига ишчиларга Франция стилида тикиш-бичишни ўргатишни ва кейинчалик 12 миллион сўм маош тўланадиган ишга олишни ваъда қилган.

Ишчилар эса бу шартга рози бўлиб пул тўлашган. Буни қарангки, тикиш-бичиш ҳеч қандай француз стилида ўрганилмаган. Ходимнинг айтишича, уларга фақат игнадан ип ўтказиш каби оддий уй бекаси эплай оладиган ишларни ўргатиб кейинчалик маошни ҳам беришмаган. Шу тариқа улар  5 ой маошсиз ишлаган.

Товламачилик асосида бунёд этилган “Mon Reve” ташкилоти фаолиятига чек қўйилди ва сирли раҳбари фош этилди.

У 1983 йил 1 сентабрда  Жиззах вилоятида туғилган Каримова Мунира Олимовна бўлган,  1 нафар фарзанднинг онаси. Маълумотларга кўра у аввал муқаддам 3 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда у сохта “Лайло” исми остида ташкилот раҳбари сифатида ноқонуний ишларини юритиб келган. “Mon Reve” номи остида фаолият юритиб келиб, содда одамларни чув туширган. 

М.Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пул топиш йўлида осонгина шартларга рози бўлиб товламачилар қаторини кенгайтиргандан кўра, ҳамма нарсага шубҳа билан қараб юриш давр талабидир.

Киритилди: 17:57 24.01.2020. Ўқилди: 5696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!