Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миттилик (пакана) касаллигига чалинганларга неча ёшдан пенсия тайинланади?

Миттилик (пакана) касаллигига чалинганларга неча ёшдан пенсия тайинланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар: эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган.

Қонуннинг 7-моддасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши назарда тутилган.

Маълумот учун: 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида миттилик касалига чалинган 44 нафар фуқарога (шундан: 26 нафари аёллар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.

Киритилди: 17:24 30.11.2021. Ўқилди: 2095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!