Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Мисс Остона — 2018» танловида 17 ёшли қиз ғолиб бўлди (фото)

«Мисс Остона — 2018» танловида 17 ёшли қиз ғолиб бўлди (фото)

«Мисс Остона — 2018» унвони 17 ёшли Еркеназ Сейфуллага насиб қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Еркеназ «Дизайн» мутахассислиги бўйича Қозоғистон Технология ва бизнес университетида таҳсил олади.

Биринчи вице-мисс унвони 22 ёшли Александра Бегловага насиб қилди. У «Наз» давлат рақс театрида фаолият юритади. Иккичи вице-мисс унвонига 21 ёшли Сания Мергалиевага сазовор бўлди. У Қозоғистон давлат юридик институтида таҳсил олади. Учинчи вице-мисс деб Диана Идрисова тан олинди. У бугун 22 ёшни қарши олган бўлиб, у ҳам юридик университет талабаси.

«Мисс Остона—2018» танлови ғолиби «Мисс Қозоғистон—2018» танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Шунингдек, ғолибга Европа мамлакатларидан бирига саёҳат совғаси топширилади.

Пойтахтнинг энг гўзал қизи номи учун финалда 20 нафар қиз кураш олиб борди. Иштирокчилар бир қатор спорт, ижтимоий ва хайрия тадбирларида иштирок этди.

Бу йил асосий эътибор иштирокчиларнинг она томонидан келиб чиқишига қаратилди. Қизлар онаси томони авлоди ҳақида ҳикоя қилди.

Киритилди: 18:26 13.12.2018. Ўқилди: 4928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!