Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида автоҳалокат: Қатар амири идорасининг уч дипломати ҳалок бўлди

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида автоҳалокат: Қатар амири идорасининг уч дипломати ҳалок бўлди

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Қатар амири идорасининг уч нафар дипломати ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 12-октябрь, якшанба куни Қатарнинг Миср пойтахти Қоҳирадаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Элчихона баёнотига кўра, ҳалок бўлган дипломатлар —
Сауд бин Тамер Ал Тани, Абдулла Ғаним Ал Хаярин ва Ҳасан Жобир Ал-Жобир эканлиги тасдиқланган.

Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар маҳаллий шифохонада даволанмоқда.
Элчихона маълумотида таъкидланишича, ҳалок бўлган дипломатлар жасадлари 12-октябрь куни Доҳага етказилади.

Киритилди: 13:35 12.10.2025. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!