Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди (фото)

Мирзиёевга “хат ёзган” уйсиз бола ким экани аниқланди  (фото)

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари болалар уйи тарбияланувчиси Александр Борисовни қидириб топишди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

Бироз олдин гўёки Борисов номидан президентга ёзилган хат ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилган эди. Хатда ётоқхонада уни калтаклашлари туфайли кўчада яшашга мажбур бўлаётганини, паспортини ўғирлаб кетишгани ва ИИББ ходимлари уни ҳужжати йўқлиги учун доим бўлимга олиб кетишларига арз қилган .

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Александр Борисовни қидириб топишди ва унга ёрдам беришди. У ювиниб, сочини олдириб биометрик паспортга суратга тушди. Айни дамда у 58 сонли поликлиникада тиббий кўрикдан ўтмоқда. Кўрикдан сўнг унга ишга жойлашишда ёрдам беришади. Ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари Борисовнинг ётоқхонасидаги вазият билан ҳам танишиб чиқишни ваъда беришган.

Тошкент шаҳар ИИББ мультимедиа маркази ходимлари унинг номидан президентга ёзилган хатни кўрсатишганда, Борисов хатни у ёзмаганини ва уни интернетда ким тарқатганидан хабари йўқлигини таъкидлади.

Ундан ташқари ёш йигит паспортини ўзи йўқотиб қўйганини ва баъзан алкоголли ичимликлар ичиб туришини ҳам хабар қилган. Буни Борисов олдин ишлаган ширкат ходимлари ҳам тасдиқлашган.

ИИББ ходимлари Борисов тақдиридан доимий равишда хабардор бўлиб туришни ваъда беришмоқда.

Киритилди: 15:27 07.02.2019. Ўқилди: 12894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!