Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари бу ерда Сирдарё универсал ойна корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Хабарда қайд этилишича, ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Фориш туманига ташриф буюриб, атом электр станциясини қуриш учун муҳандислик тадқиқотлари олиб борилаётган майдонлардан бирини кўздан кечирган эди.Шунингдек, президент ташрифи доирасида Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм салоҳияти ва лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилган эди.

Киритилди: 12:21 19.02.2019. Ўқилди: 1798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!