Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мирзиёев нега россиялик спортчиларига Тошкентдан уй берди?

Мирзиёев нега россиялик спортчиларига Тошкентдан уй берди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тошкент шаҳар ҳокими россиялик бир қатор мураббий ва спорт юлдузларига квартиралар ажратадиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари 15 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Humo Arena сининг тантанали маросимида маълум қилди.

Мирзиёев ўз нутқи давомида очилиш маросимида иштирок этган машҳур спортчилар ва мураббийлар - жаҳон спорти юлдузларига мурожаат қилди ва уларнинг кўмаги, билими, кўникмаси ҳамда улкан профессионал тажрибасига умид қилишини айтди.

Мен бугун бу спорт юлдузлари билан учрашдим. Тошкент шаҳар ҳокимига қисқа фурсатда уларга(спортчиларга) квартиралар ажратиб бериши борасида топшириқ бердим. Спортчилар Ўзбекистонга меҳмонга эмас, балки ўз уйига келиб кетгандек келишсинлар , - деди Ўзбекистон президенти.

Киритилди: 23:03 15.03.2019. Ўқилди: 4053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!