Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мирзиёев коронавирус даврида аҳолига қўшимча имтиёзлар берувчи фармонни имзолайди

Мирзиёев коронавирус даврида аҳолига қўшимча имтиёзлар берувчи фармонни имзолайди

Ўзбекистон президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу ҳужжат пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутиши айтилган.

Шавкат Мирзиёев томонидан фармон лойиҳасига қуйидаги чора-тадбирларни киритиш кўрсатмаси берилган.

  • ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
  • озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини кўпайтириш ва нархлари ошишига йўл қўймаслик;
  • тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари камайиб кетишининг олдини олиш, уларга қўшимча солиқ имтиёзлари тақдим этиш ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 19 мартдаги фармони билан Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилиши, шунингдек бош вазир раҳбарлигида Инқирозга қарши республика комиссияси тузилиши белгиланган эди.

Киритилди: 21:56 30.03.2020. Ўқилди: 5537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!