Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мирзиёев Жапаровни Рамазон Ҳайити билан табриклади

Мирзиёев Жапаровни Рамазон Ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.

Қирғизистон Президентининг жорий йил март ойидаги мамлакатимизга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани қайд этилди.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Киритилди: 14:36 13.05.2021. Ўқилди: 1932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!