Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)

Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, 30 октябрь куни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тубдан ўзгартириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишлари ўтказилган эди. Бу икки соҳа бўйича Президентнинг алоҳида фармон ва қарори ҳам қабул қилинди.

Бугунги учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.

- Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз. Келажакни соғлом миллат, билимли авлод қуради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)

Қайд этиш жоизки, Қашқадарёда мактаблар аҳволи ҳам, тиббий хизмат сифати ҳам қониқарсиз. Муаммолар жуда кўп. Ота-оналар таълим тизимидан норози. Аксарият аҳолининг турмуш тарзи, овқатланиш рациони тўғри эмас. Шу боис бу соҳаларда бошланган ислоҳотлар  вилоят учун ўта муҳим ва зарур.

Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида кўнглидаги гапларни айтди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар,  тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.

- Таълимдаги ишлар ҳам, тиббиётдаги ҳам игна билан қудуқ қазишдек гап, натижаси тез кўринмайди. Бунинг учун машаққатли меҳнат, катта фидойилик керак. Бошланган ислоҳотларнинг амалга ошиши, халқимизнинг рози бўлиши шунга боғлиқ. Бу йўлда сизларга ишонаман, суянаман, - деди Президент.

Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)Мирзиёев: "Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз" (ФОТО)

Киритилди: 17:42 12.11.2020. Ўқилди: 3289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!