Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Минглаб мина зарарсизлантирилди - Қорабоғ

Минглаб мина зарарсизлантирилди - Қорабоғ

Озарбайжон армиясининг муҳандислик-сапёрлик бўлинмалари туркиялик сапёрлар билан биргаликда Арманистон босқинидан озод қилинган ҳудудларни мина ва портламаган ўқ-дорилардан тозалаш ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўллар миналардан тозаланмоқда. Хусусан, 22 ноябрдан 2 декабргача бўлган даврда Тертер – Геранбой туманлари йўналишида янги йўллар қуриш жараёнида Арманистонда ишлаб чиқарилган 537 та пиёдаларга қарши ва 101 та танкка қарши миналар топилиб, зарарсизлантирилди.

Бугунги кунга қадар Қорабоғдаги озод қилинган ҳудудларда муҳандис-сапёрлик бўлинмалари томонидан 13 минг 177 гектар майдон миналардан тозаланди, 616 километр йўл ётқизилди, 16 минг 860 мина ва портламаган ўқ-дорилар топилиб, йўқ қилинди.

Аҳоли пунктлари ва экин майдонларини миналар ва портламаган ўқ-дорилардан тозалашда Туркияда ишлаб чиқарилган МEМАТТ ускунасидан фойдаланилмоқда.

Киритилди: 18:17 04.12.2021. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!