Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мингбулоқда «Nexia» йўлни кесиб ўтаётган она ва қизни уриб юборди

Мингбулоқда «Nexia» йўлни кесиб ўтаётган она ва қизни уриб юборди

Маълум бўлишича, воқеа соат 22:20 атрофида туманнинг Бирлашган МФЙ ички йўлида содир бўлган. Аниқланишича, туманда яшовчи 37 ёшли фуқаро «Nexia» автомобилида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган она ва қизни уриб юборган.

Таъкидланишича, жабрланувчилар 51 ёшли аёл ва 16 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда пиёдалар бел умуртқасининг ёпиқ синиши ва чап оёқ тўпиқ суягининг ёпиқ синиши ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://namviib.uz/oz/events/ythda-jarohat-olgan-piyodalar-shifoxonaga-yotqizildi

Киритилди: 11:10 14.09.2021. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!