Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Миллий гвардия ходими хизмат машинасида одам уриб кетди. Пиёда шифохонада вафот этди

Миллий гвардия ходими хизмат машинасида одам уриб кетди. Пиёда шифохонада вафот этди

Кеча, 2 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига тегишли бўлган “УАЗ Пикап” русумли автомашинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси маълум қилди.

Ушбу хизмат автомашина ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан Фарғона тумани, “Фарғона-Водил” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда чап томондан ўнг томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н. ни уриб юборган.  

Шундан сўнг ҳарбий хизматчи ўзининг автомашинасида ушбу фуқарони Шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Афсуски, жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.

Киритилди: 11:29 03.04.2021. Ўқилди: 2290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!